45807

Тошкентда “Толибон”нинг офиси очилиши ростми?

Ўзбекистон 14 август 8:42 840

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» ҳаракатининг Тошкентда сиёсий офис очиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этган. Бу ҳақида «РИА Новости» хабар бермоқда. 

Аввалроқ, “Толибон”нинг Ўзбекистон пойтахтида ҳаракатнинг сиёсий идораси очилиши ҳақида хабар берилган эди.

“Бу масала муҳокама қилинмади. Ҳеч қандай идора очилмади”, дея аниқлик киритган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2018-йилнинг 7-10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган эди.

Изоҳ билдириш