15900

Тошкентда совуқ сув вақтинча ўчирилади

Ўзбекистон 22 август 12:36 476

“Сувсоз” корхонаси аҳолини ичимлик суви ўчириладиган ҳудудлар ҳақида огоҳлантирди.

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида темирйўл вокзали ҳудудида кўприк қурилаётгани муносабати билан ичимлик суви вақтинча ўчирилади. Бу ҳақида “Сувсоз” ДУК хабар берди.

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси Фарғона йўли кўчасини Тошкент кичик халқа йўли билан туташган жойида кўприк қурилиши сабабли, ичимлик суви тармоғини қайта қуриш ва улаш ишларини олиб боради. Шу сабабли 22 август куни соат 24:00 дан, 23 август куни соат 05:00 гача ичимлик суви таъминоти тўхталиши ёки сув босими пасайиши кузатилиши ҳақида аҳоли огоҳлантирилган.

Ичимлик суви таъминоти тўхтатиладиган ва сув босими пасаядиган ҳудудлар рўйхати:

Миробод тумани бўйича:

– Салар маҳалласи: 1-тор Нукус кўчасида;

– Тонг Юлдузи маҳалласи: Меҳржон, Қўшкўприк кўчаларида ва Иноқобод кўчаси тор кўчалари билан;

– Руҳий касалликлар шифохонаси;

– 4-сонли туғруқхона;

– Ҳарбий прократура;

– Қон қуйиш лабораторияси;

– Болалар рухий касалликлари санаторияси;

– Тери касалликлари шифохонаси.

Яшнобод тумани бўйича:

– Чўлпон маҳалласи: 9 қаватли уйлар 2 дона, 4 қаватли уйлар 11 дона;

– Жўрабек маҳалласи: Фарғона йўли кўчаси 23;

– Маърифат маҳалласи: Боку кўчаси тор кўчалари билан, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Ош, Султон Санжар, Мирғоб, Маъруф, Фарғона йўли кўчалари;

– Широнобод маҳалласи: Ош кўчаси тор кўчалари билан, Маъруф кўчаси тор кўчалари билан, Сув бўйи, Ахсикат кўчалари.

“Сувсоз” ДУК корхонаси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрашини ҳамда зарур ҳолларда ичимлик суви жойларга махсус автомашиналарда (водовозлар)  етказиб берилишини маълум қилган.

Изоҳ билдириш