33946

Тошкентда ниқоб тақиб босқинчилик қилган гуруҳ қўлга олинди

Ўзбекистон 13 март 9:19 243

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 10 март куни соат 04.00 ларда 4 нафар номаълум шахслар юзларига ниқоб кийган ҳолда, 1982 йилда туғилган М.Саидованинг уйига бостириб кириб, уни танасининг турли жойларига қўллари билан уриб тан жароҳат етказиб, пуллари, ҳамда 2 турдаги “Самсунг” ва “Нокия” мобиль телефонларини олиб воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Шеробод тумани Сариққамиш маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Д.Абдуваитов, Сариосиё тумани Жаробод маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган А.Ашуралиев, ва Андижон вилояти Олтинкўл тумани Олтинкўл маҳалласида рўйхатда туриб, вақтинча Сергели тумани Безакчи 2-тор кўчаси 26-уйда яшовчи, 1988 йилда туғилган Б.Бегмуратов, Сариосиё тумани Жаробод маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган Т.Назаровалар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Изоҳ билдириш