48333

Тошкентда метро ҳаракати тўхтаб қолди. «Тошкент метрополитени» УК корхонаси эса бундан бехабар

Ўзбекистон 11 октябрь 15:59 921

Бугун, 11 октябрь куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўналиши Олмазор бекатида 40 дақиқа давомида метро ҳаракати тўхтаб қолди, деб ёзади «Халқ сўзи Online».

«Таҳририятимизга телефон қўнғироғи бўлди. Ўзини танитишни истамаган юртдошимизнинг айтишича, у 40 дақиқадан бери Тошкент метрополитени Чилонзор йўналиши Олмазор бекатида метро кутиб турган. Метро эса келмаган. Тошкент метрополитен хизматчилари эса бунга изоҳ беришмаган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида «Тошкент метрополитени» УК корхонасига қўнғироқ қилдик. У ерда гўшакни кўтарган ходим, бу қабулхона эканлигини айтиб, бундан бехабарлигини билдирди ҳам 71 245 75 59 рақамига қўнғироқ қилишимизни айтди.

Афсуски, бу рақамга қайта-қайта қўнғироқ қилдик. Лекин гўшакни ҳеч ким кўтармади.

Умид қиламиз, мутасаддилар бунга изоҳ беришади», —дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш