44594

Тошкентда марказий осиёда ягона бўлган замонавий корхона иш бошлади

Ўзбекистон 13 июль 13:55 979

Юқори технологияли мазкур корхона – “Metal Processing” масъулияти чекланган жамияти Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмаси ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Швейцариянинг “Rieter AG “ компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Бу ҳақида «Халқ сўзи» мухбири Саид Раҳмонов хабар берди.

Унинг лойиҳавий қуввати йилига 760 тонна металлни қайта ишлашга мўлжалланган. Бунинг учун завод цехлари Европа давлатларидан келтирилган илғор технологик линиялар билан жиҳозланган. Улар ёрдамида қалинлиги 1 миллиметрдан 12 миллиметргача бўлган пўлат листлар қайта ишланиб, тўқимачилик машинасозлиги учун импорт ўрнини босувчи деталлар тайёрланади. Хусусан, жорий йил якунига қадар завод жамоаси “Ритер-Ўзбекистон“ корхонасига 755 та ҳар хил деталь етказиб беришни мўлжалламоқда.

Заводнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, ушбу завод Ўзбекистон металл саноатида янги даврни бошлаб берди. Сабаби, у Марказий Осиёда ягона бўлиб, дастлаб тўқимачилик машинасозлиги учун зарур деталлар ишлаб чиқарилса, келгусида оғир саноат корхоналари учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар етказиб берилади. Ички бозор эҳтиёжи таъминлангач, экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.

Лойиҳа ижроси учун қарийб 4 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилди.

Изоҳ билдириш