44264

Тошкентда мактаб директори 1-синфга ўқувчи қабул қилиш учун пора олаётганда қўлга тушди (видео)

Ўзбекистон 10 июль 11:16 4 042

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 247-сонли умумтаълим мактаб директори Туламетова пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалида махсус кўрсатув намойиш этилди.

Унда айтилишича, мактаб директори фуқаро Алмасовадан фарзандини 1-синфга қабул қилиш учун 500 минг сўм олаётган вақтда ушланган.

Департамент органлари томонидан 2018 йилнинг биринчи ярмида таълим тизими билан боғлиқ коррупция, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби ҳолатлар бўйича жами 83 та жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятларнинг 16 таси умумтаълим мактабларида, 31 таси олий ўқув юртларида, 36 таси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида содир этилган. Таҳлилларга кўра, таълим тизимидаги коррупция ҳолатлари, асосан, ўқув юртларида янги ўқув йили учун қабуллар бошланган даврга (49 та ҳолат) тўғри келади. Хусусан, жорий йилнинг январь ойида 5 та, февраль ойида 16 та, март ойида 11 та, апрель ойида 10 та, май ойида 16 та ва июнь-июль ойларида эса 25 та ҳолат фош этилган.

Изоҳ билдириш