36898

Тошкентда кучли шамол оқибатлари (фото+видео)

Ўзбекистон 24 апрель 17:12 2 953

Бугун 24 апрель куни соат 12-35лар атрофида Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда кучли шамол эсиши бошланди. Кучли шамол натижасида электр тармоқларида узилиш кузатилиб, дарахтларнинг шохлари синиши ва уларнинг йўловчилар ва автотранспорт воситаларига шикаст етказгани ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан яшин тезлигида тарқалмоқда.

Кучли шамол ортидан ёққан ёмғир юзага келган катта миқдордаги чангдан кўчаларни халос этди. Бироқ машиналарга жиддий талафотлар келтиргани ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда намоён бўлди.

Аҳоли турар-жойлари томлари ва кўчалардаги реклама баннерларининг талафоти ҳам кузатилгани айтилмоқда. Қуйидаги видео орқали кучли шамол келтирган ноҳуш вазиятларга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш