48514

Тошкентда “Korzinka.uz” автомашиналар турар жойидан “Ласетти” ўғирланди

Ўзбекистон 19 октябрь 13:48 628

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 18 октябрь куни тушган хабарга кўра, шу йил 17 октябрь куни номаълум шахс А.Хўжаев кўчасида жойлашган “Korzinka.uz” савдо маркази олдида жойлашган автомашиналар турар жойида қаровсиз қолдирилган Ш.С. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилоятида яшовчи А.Х. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Автомашина Яшнобод тумани Қурувчилар кўчаси олдида техник соз ҳолда топилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш