45798

Тошкентда икки хонадонда ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 14 август 8:14 254

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг хабарига кўра, 2018 йилнинг 12 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Мискин” маҳалласи Магазин Мавзук кўчаси 99-А уйда яшовчи 1956 йил туғилган С.Бекходжаевнинг уйини 250 кв.м. майдонда ҳамда қўшниси 1951 йил туғилган С.Бекходжаевнинг уйини 50 кв.м. майдонда том ва шифт қисми ёнган.

Ёнғин ҳақида «101»га хабар соат 22.31да тушган ва ёнғин жойига соат 22.39да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмалари етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23.15да ўраб олиниб, 00.00да ўчирилган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш