47552

Тошкентда фуқарони 16 минг долларга чув тушириб кетишди

Ўзбекистон 14 сентябрь 17:05 411

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жиноят содир этилди. Жорий йилнинг 13 сентябрь куни ИИБга ариза келиб тушади.  Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

2016 йил 15 июль куни келиб тушган аризага кўра, Фаробий кўчасида яшовчи Б.М. фуқаро А.Ш.га соғломлаштириш спорт маркази борлигини ва унинг ярмини унга сотиб, шерикчиликда ишлатишни айтиб, ундан 16 000 АҚШ долларини олган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Б.М. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш