44607

Тошкентда “BMV” уриб юборган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди

Ўзбекистон 13 июль 16:12 743
Фото: ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, Юнусобод туманида “БМВ” ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган.

Воқеа шу йилнинг 11 июл куни соат тахминан 23.45 ларда туманнинг Қулоқтепа кўчаси № 49-уй олдида содир бўлди.

Шу туманида яшовчи 38 ёшли Дониёр Н.ўзининг “БМВ” русумли автомобилида ҳаракатланиб келаётганда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 67 ёшли Зарипбой Х.ни пайқамай қолиб, катта тезликда уриб юборган. Оқибатда оғир тан жароҳатини олган жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Изоҳ билдириш