36960

Тошкентда банкоматдан пул ўғирлаганлар қўлга олинди

Ўзбекистон 24 апрель 16:23 585

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 23 апрель соат 03.00ларда, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Ўрмончи маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. Р.Болтаев ва Ўрта мачай маҳалласида яшовчи 1993 й.т. Ш.Эшқобиловлар Фаробий кўчаси “Нихол” кафеси олдида жойлашган “Глобал течно паймент” МЧЖга тегишли (банкомат) тўлов терминал аппаратини бузиб очиб, ичидан 3 млн 354 минг сўм пулларни ўғирлаб кетганлар. Кўрилган чоралар натижасида Р.Болтаев ва Ш.Эшқобиловлар ушланганлар.

Изоҳ билдириш