42625

Тошкентда банк олдида фирибгарлик қилган шахслар ушланди

Ўзбекистон 22 июнь 9:27 494

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жорий йилнинг 20 июнь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 7 декабрь куни Олмазор туманида яшовчи муқаддам судланган Н.С. исмли аёл ва Учтепа туманида яшовчи муқаддам судланган Л.А.ларнинг фирибгарлиги ҳақида ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Микрокредитбанк биноси олдида Яккасарой туманида яшовчи М.И. исмли аёлга 50 миллион сўм пулини пластик картага расмийлаштириб, унга 60 миллион сўм миқдорда тушуриб беришларини айтиб, алдов йўли билан пулларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари кўрсатилган. Кўрилган чоралар натижасида Н.С. ва Л.А.лар ушланганлар.

Изоҳ билдириш