39469

Тошкентда аввал беркитилган иккита кўча қайтадан очилади

Ўзбекистон 20 май 22:53 1 761

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун қулайлик яратиш мақсадида Амир Темур ҳиёбонидан («Уголок» кафеси) Зарафшон кўчасигача ва Шароф Рашидов кўчасидан Матбуотчилар («Пойтахт» савдо мажмуаси) кўчаси бўйлаб Амир Темур ҳиёбони айланма йўлигача транспорт ҳаракати учун йўл очилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Энди Зарафшон ресторанидан тўғри Амир Темур хиёбони айланма йўлига тушиб кетилади.

Изоҳ билдириш