51050

Тошкентда ҳамшира шифохонанинг 3-қаватидан тушиб кетиб, вафот этди

Ўзбекистон Бугун 11:14 1
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган «Семашко» номидаги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий марказида ҳамшира 3-қаватдан тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса 11 февраль куни соат тахминан 13.10 да юз берган, деб хабар қилади Тошкент ИИББ.
Аниқланишича, 35 ёшли ҳамшира деразаларни ювмоқчи бўлган. Бироқ эҳтиётсизлик туфайли 3-қаватдан тушиб кетган.
Ҳолат юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўлим сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ билдириш