49676

Тошкентда 6 машина иштирокидаги ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлди

Ўзбекистон 3 декабрь 10:51 258

Тошкентнинг Олмазор туманида олти машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди.
1 декабрь куни Тошкентнинг Олмазор туманидаги Сағбон кўчасида олтита машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Hyundai автомобили ҳайдовчиси У. Ё. соғлиғи тўсатдан ёмонлашгани сабабли машина бошқарувини йўқотиб, пиёда Т. И.ни уриб юборади. Сўнгра йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, «ВАЗ-2106», Isuzu, Spark ва икки Damas автомобилига тўқнашиб кетади.

ЙТҲ натижасида Hyundai ҳайдовчиси шифохонада ҳаётдан кўз юмди, фуқаро Т. И, шифохонага ётқизилди. Терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Аввалроқ ҳам, пайшанба куни пойтахтда олти автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.

Изоҳ билдириш