48936

Тошкентда 22 ноябрдан сув таъминоти учун янги тариф жорий этилади

Ўзбекистон 7 ноябрь 13:25 411

Тошкент шаҳар ҳокими Бош молия маҳкамасида тасдиқланган 2018 йил 6 ноябрдаги Реестр № 15-ТГ-2018 декларацияга мувофиқ 2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалда фойдаланишга киритилади.

Сув таъминоти бўйича – 1 метр куб учун 280 сўм, ҚҚСсиз.
Оқава сув бўйича – 1 метр куб учун 235 сўм, ҚҚСсиз.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 12 январдаги № 69-сонли қарорига биноан, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун – 100 сўм 1м.куб.дан олинади.

Изоҳ билдириш