31743

Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида 4, 13 ва 15 ёшли уч боланинг жасади аниқланди

Ўзбекистон 13 февраль 11:53 2 816

Оққўрғонда илгари содир этилган жиноятлар фош этилди
2017 йилнинг 28 ноябрь куни соат 11-12лар орасида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 2014 йилда туғилган бола бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 2014 йилда туғилган болани ўлдириб, ўз уйининг ҳовлисига кўмган шахс аниқланиб қўлга олинди. Ўтказилган суриштирув жараёнида, унинг ҳовлисидан яна 2003 йилда туғилган 2010 йилдан бери ва 2005 йилда туғилган 2014 йилдан бери бедарак йўқолган болалар кўмилгани аниқланди. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси

Изоҳ билдириш