45560

Тошкент вилоятидаги хонадондан 140 минг доллар ўғирланди

Ўзбекистон 10 август 9:12 424

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида катта миқдордаги пул ўғирлаш билан боғлиқ жиноят содир этилди, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

28 июль куни номаълум шахс Зангиота тумани «Илғор» маҳалласида яшовчи М.Л.нинг уйига дераза панжарасини бузиш йўли билан кириб, ётоқхонадан 140 минг доллар ва сариқ металлдан ясалган аёллар қўл соатини ўғирлаб кетган.

«Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота туманида яшовчи, муқаддам судланган Ш.Ҳ. содир этганлиги аниқланиб, ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.

Изоҳ билдириш