36905

Тошкент вилоятида 22 ёшли йигит ўзидан 15 ёш катта шаръий турмуш ўртоғини пичоқлади

Ўзбекистон 24 апрель 13:02 770

22 апрель куни соат 00:30 ларда Янгийўл шаҳар Бахт маҳалласида яшовчи ёлланма ишчи, 1996 йилда туғилган И.З уйида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган Д.В билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида эр қасддан хотинини ўнг томон қорин қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда аёл тан жароҳати олиб шаҳар марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати «Asr.Uz»га хабар берди.

Ҳодиса жойидан ошхона пичоғи, жабрланувчининг эгнидаги кийимлари ва қонга ўхшаш доғлар олинган.

Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан айбдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб ушланган.

Изоҳ билдириш