44582

Тошкент туманида нима гап? (Видео)

Ўзбекистон 13 июль 12:12 782

Тошкент туманидаги “Катта боғ” маҳалласида 461 та хонадон мавжуд бўлиб, 2 минг 344 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мана қарийб 10 йилдирки аҳоли ўз ҳамёнидан ҳаражат қилиб, электр токидаги носозликларни бартараф этишга ҳаракат қилиб келмоқда. Бир неча йиллар давомида тегишли ташкилот вакилларидан садо чиқмагач, маҳалла фаоллари бу масала юзасидан депутатга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Депутат аҳолининг мурожаати юзасидан жорий йилнинг апрель ойида туман электр тармоқлари раҳбари номига депутатлик сўровини юборган. Аммо ҳалигача на аҳоли мурожаатига на депутатнинг сўровига жавоб берилмаган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида депутат Туман электр тармоқлари корхонасига ташриф буюрди…

Воқеалар ривожини O‘zLiDeP матбуот хизмати томонидан тайёрланган “Депутатнинг бир куни” лойиҳаси доирасида тайёрланган қуйидаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

(Видео TAS-IX)

Изоҳ билдириш