50485

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

Ўзбекистон 4 январь 16:15 1 117

Бугун, 4 январь куни Тошкент шаҳридаги «Хўжа Алламбардор» жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмат хабар бермоқда.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган «Минор» жоме масжидидаги 4 январь кунги жума намозида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов намозхонларга янги бош имом-хатибни таништирди.

Изоҳ билдириш