39985

Тошкент шаҳридаги эски хиёбонлардан бири қайта очилади

Ўзбекистон 25 май 10:55 543

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек парки (собиқ Тельман парки)ўрнида Central Park очилиши кутилмоқда. Бу ҳақида паркнинг Facebook‘даги саҳифасида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, ҳудудни реконструкция қилиш давомида аҳолининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирган барча истак ва таклифлари инобатга олинган.

Аксарият 1934 йилда очилган паркнинг тарихи ва муҳити сақланиб қолиши истагини билдирган. Шу билан бирга, маълум қилинишича, паркнинг йиллар давомида яроқсиз аҳволга келган барча коммуникациялари, ирригацион тизимлари, электрификацияси, автосуғориш тизимлари тўлиқ янгиланган.

Изоҳ билдириш