47436

Тошкент шаҳрида Сурия фуқаросининг автомашинаси олиб қочилди

Ўзбекистон Бугун 11:51 1

2018 йил 11 сентябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида яшовчи фуқаро М. (1972 й.т. эркак) Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчасидаги «Олам фарм» МЧЖ дорихонаси ёнида турган Сурия фуқароси М.га (1992 й.т. эркак) тегишли бўлган «Honda Accord» русумли автомашинани олиб қочган.

11.09.2018 йилда туман прокуратураси томонидан М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш