Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси бош вазири бошчилигида йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Қаҳрамон Турсунович Арипов Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бунга қадар Қаҳрамон Арипов Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қ.Арипов 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент Молия Институтини тамомлаган.
Қаҳрамон Арипов 2007-2016 йилларда «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси, 2017-2018 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Нозим Ҳусанов Сергели туманига ҳоким этиб тайинланганди.