39951

Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон 25 май 8:15 905
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2018 йил 24 май куни Барно Ботировна Исломова Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақида шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.

Барно Исломова шу пайтга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 202-мактабгача таълим муассасаси мудираси лавозимида ишлаб келган.

Б.Исломова 1963 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1987 йилда Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йилда Тошкент давлат педагогика институти, 2005 йилда қайта тайёрлов курсини тамомлаган.

2009-2012 йилларда – Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасаси тарбиячи ёрдамчиси, 2012-2013 йилларда – Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 30-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси лавозимларида ишлаган.

Изоҳ билдириш