29110

Тошкент шаҳар ИИББ 2017 йилнинг 12 ойи давомида ва 2018 йилнинг 11 январь холатига амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди

Ўзбекистон 12 январь 13:00 472

2017 йилнинг 12 ойи давомида ва 2018 йилнинг 1 январь кунидан 11 январь кунига қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси соҳавий хизматлари томонидан жамоат тартибини сақлаш;  фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш; уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш; жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги профилактикаси ҳамда содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”дан фош этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида 2017 йилнинг 12 ойи давомида – 1029 та, 2018 йил январь ойи давомида – 6 та

Шундан йил давомида:

550 та – ўғирлик,

253 та – фирибгарлик,

21 та – оғир тан жарохати етказиш,

22 та – қотиллик,

35 та – босқинчилик,

53 та – талончилик,

27 та – безорилик,

20 та – автомашиналарни олиб қочиш ва

48 та – бошқа жиноятлар,

Ой давомида:

3 та – ўғирлик,

2 та – фирибгарлик,

1 та – талончилик жиноятлари иссиқ изидан фош этилди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Изоҳ билдириш