50911

Тошкент ИИББ ижтимоий тармоқлардаги хабарга расмий муносабат билдирди

Ўзбекистон Бугун 14:07 1

Интернет тармоғида 26 январь куни соат 13:00 да Юнусобод тумани Уста Ширин ва Аҳмад Дониш кўчалари кесишмасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасининг расмлари тарқалган, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот маркази.

30 ёшли Spark автомобили ҳайдовчиси Комил Б. 29 ёшли самарқандлик Фазлиддин Х. бошқарган Nexia автомобили билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.

Шу ўринда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз изоҳларида йўл инфратузилмаси ҳолати бўйича шикоят билдирган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ушбу ҳудуддаги йўл инфратузилмасининг ҳолатини ўрганиб чиқди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига амалдаги светофорнинг иш тартибини ўзгартириш ва транспорт воситалари ва пиёдалар учун қўшимча светофорлар ўрнатиш бўйича ёзма кўрсатма йўналтирилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментига ЙҲХБ Йўл ҳаракатини ташкил этишни назорат қилиш бўлими томонидан 2018 йилда светофор, йўл белгилари, йўл чизмаси чизиш бўйича қуйидаги кўрсатмалар йўналтирилган:

йўл белгилари ўрнатиш — 503 (434 таси бажарилган)

йўл белгиларини алиштириш — 26

йўл белгиларини қайта тиклаш — 43

йўл белгиларини олиб ташлаш — 109

йўл чизмасини чизиш — 93

светофор ўрнатиш — 25

светофорларнинг иш тартибини ўзгартириш — 41

светофорнинг жойини ўзгартириш — 10

светофорни демонтаж қилиш — 15

светофорларни қайта таъмирдан ўтказиш — 22

«ёрдам тугмаси» мосламасини ўрнатиш — 3

светофорларни светиодлиларга алмаштириш — 50.

Шунингдек ишлаб турган светофорлар, йўл белшилари ва чизмаларини алмаштириш ва қайта тиклаш бўйича кўрсатмалар йўналтирилган:

йўл белгиларини алмаштириш — 93 (86 таси бажарилган)

йўл белгиларини қайта тиклаш — 175 (165 таси бажарилган)

йўл белгиларини ечиш — 25

йўл белгиларининг ўрнатилган жойини ўзгартириш — 16

йўл белгиларини қайта тиклаш — 15

йўл чизмаларини қайта тиклаш — 308

светофорларни қайта тиклаш — 12

«ёрдам тугмаси» мосламасини қайта тиклаш — 10.

«Ҳайдовчи ва пиёдалардан йўл белгилари, светофорлар ва чизмалар тўғрисидаги барча саволларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Йўл ҳаракатини бошқарув техник воситалар ўрнатиш ва фойдаланиш департаментининг Диспетчерлик хизматига қуйидаги телефон рақамлари орқали йўналтириш мумкин бўлган телефон рақамлар тақдим этилган: 71-281-52-58, 71-281-52-88, 71-297-77-32, 71-297-77-32.

Йўл қопламаси, йўл иншоотлари (кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлари, тротуарлар) тўғрисидаги саволлар билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Ободонлаштириш бош бошқармасига Чилонзор тумани, Олмазор кўчаси, 127-уйдаги манзилга ва 71-227-47-21, 71-227-47-59, 71-227-48-11 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

Кўчаларнинг ёритилиши тўғрисидаги саволлар билан «Тошшаҳарнур» ДУКга Қумариқ кўчаси, 3-уй манзили ёки 71-250-57-57 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин»,— дейилади хабарда.

 

Изоҳ билдириш