48492

Тошкент аэропортида яширинча олиб кирилаётган қурол ўқлари аниқланди

Ўзбекистон 18 октябрь 13:21 714

Туркия ва Россиядан келган йўловчиларига тегишли бўлган юклар орасида ўқ-дорилар борлиги аниқланди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаро А.Ф.нинг божхона назоратидан яшил йўлак орқали ўтаётиб, безовталаниши божхоначиларда шубҳа уйғотди.

Шундан сўнг унга тегишли багаж назорат-рентген аппарати кўмагида божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган 35 дона травматик қурол ўқлари яширилганлиги фош бўлди.

Шунингдек, “Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган К.Д. исмли шахс ҳам ўзи билан 1 дона 12 мм. калибрли патронни ноқонуний равишда олиб кираётган пайтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ўқ-дорилар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва мазкур ҳолатлар юзасида божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ билдириш