36075

Томорқа – даромад манбаи!

Ўзбекистон 16 апрель 10:45 26

Жонажон юртимиз аллоҳ назари тушган жой. Юртимиз серқуёш, ерларимиз серунум, оби-ҳаёт мўл-кўл. Агроиндустриал мамлакатлар сирасига кирувчи юртимиз учун бу омиллар айни муддао. Қишлоқ хўжалиги, шунингдек кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг эътибор қаратилаётган бир даврда ердан унумли фойдаланиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз, назаримизда. Зеро озиқ-овқат танқислиги тобора глобал аҳамият касб этиб бораётган бугунги кунда миллионлаб инсон бир қарич тупроққа зор, минглаб инсондар бир қатра сувга зор.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Республика ёшлар маркази томонидан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига фаол жалб этиш, мавжуд таббий ресурслар ва моддий-маънавий бойликлардан унумли, оқилона фойдаланишга фаол тарғиб этиш, ёшларда ва аҳоли орасида тадбиркорлик ва рақобат муҳитини яратиш борасида кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса жойларда бу каби тарғибот акцияларида ёшларнинг фаоллиги кишини ҳурсанд қилади.

Жумладан, Булунғур туманида ҳам айни мақсадлар йўлида қатор тарғибот аксиялари амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Республика ёшлар маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан бўлинма қошида ташкил этилган тўгаракларнинг фаол ўқувчилари ва туман сардорларидан таркиб топган “фидоий ёшлар отрияди” жойларда боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ёлғиз қариялар ҳонадонларига ташриф буюриб, уй ва томорқа юмушларига кўмаклашилмоқда. Ерлар ағдарилиб, дарахтлар оқланиб, чиқиндилардан тозаланмоқда, экин-текин экишларига кўмаклашилмоқда. Шу тариқа турли сабабларга кўра фойдаланилмасдан бўш ётган ерлар обод этилиб, аҳоли рўзғори учун оз бўлсада ёрдам берилмоқда.

Албатта, юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари олдида бу денгиздан бир томчи ҳолос. Аммо, бу тарғибот жойларда кенг тус олса, ўйлаймизки минглаб диллар қувончга тўлади. Шундай экан, тарғибот акциясида сиз ҳам фаол иштирок этинг.

Изоҳ билдириш