45840

Тоҳир Муллажонов янги лавозимга тайинланди

Долзарб | Ўзбекистон Кеча 12:16 1 310

2018 йилнинг 13 август кунидан бошлаб Тоҳир Охунович Муллажонов Ўзбекистон Президентининг Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

Тоҳир Муллажонов 1950 йилда туғилган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда бошлаган. Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси штаби инспектори, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи , Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи, Жиззах, Бухоро, Наманган вилоятлари ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент Олий ҳарбий билим юрти бошлиғи ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти бўйича Халқ қабулхонаси мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.

Изоҳ билдириш