40002

ТИВ Россияга борадиганлар учун рўйхатдан ўтиш бўйича маълумот берди

Ўзбекистон 25 май 12:11 402

Россия президентининг қарорига мувофиқ футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган пайтда, яъни 2018 йил 25 майдан 25 июлгача бўлган даврда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларни рўйхатга олиш муддати 1 суткадан 3 суткага оширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, рўйхатга олиш тартибига яна бир ўзгартириш киритилди. Илгари 2018 йил 25 майдан 25 июлгача бўлган даврда чемпионат ўтказиладиган шаҳарлардан бирига келган хорижликлар ёки Россия фуқаролари фақатгина ички ишлар бўлинмаларида (ИИБ) рўйхат туришлари лозим бўлган бўлса, эндиликда ИИБ ёки «Менинг ҳужжатларим» («Мои документы») кўп функцияли марказларида (КФМ) рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.

Мазкур қарор Россияда вақтинча яшашга рухсатнома ёки яшаш гувоҳномасига эгалигидан қатъи назар барча хорижликларга тааллуқлидир. Ушбу тартиб фақат футбол бўйича 2018-йилги жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтадиган 11 та шаҳарга боришдагина долзарб. Бу шаҳарлар қуйидагилар: Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Самара, Сочи, Саранск, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Қозон ва Екатеринбург.

Изоҳ билдириш