48245

Тезкор: Тошкентда 32 нафар болалар боғчаси тарбияланувчилари овқатдан заҳарланди

Ўзбекистон 9 октябрь 15:07 986

Мактабгача таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 433-сонли мактабгача таълим муассасасида 32 нафар тарбияланувчининг овқатдан заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни яқиндан ўрганиб чиқмоқда. Маълумот вазирликка етиб келгач, МТВ мутахассисларидан иборат комиссия дарҳол воқеа жойига йўл олди.
Жойда Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирилиги вакиллари ҳам иш олиб бормоқдалар. Жиддий ҳолатлар қайд этилмаган, ҳозирги вақтда икки нафар тарбияланувчи касалхонадан уйга қўйиб юборилган, қолган болаларни ҳам уйга қўйиб юбориш ишлари давом этмоқда.
Болалар тиббий кўрик ва лаборатория назоратидан ўтказилди. Ушбу суриштирув натижалари яқин вақт ичида эълон қилинади. Келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш буйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Изоҳ билдириш