50861

“Телеграмм”да ақидапараст материалларни тарқатган йигит қўлга олинди

Ўзбекистон 29 январь 16:19 493

Мамлакатимизда фуқароларнинг ижтимоий тармоқлардан эркин фойдаланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Аммо айрим шахслар яратилган ушбу қулайликлардан ғараз мақсадларда фойдаланишга уринмоқдалар.

Ана шундай шахслардан бири, Хива шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.А. ижтимоий тармоқ ҳисобланувчи “Телеграмм” мессенжерида ўзининг профилини яратиб, у ерда дўстларига норасмий муаллифларнинг диний қарашларни тарғиб қилувчи аудио ва видео маърузаларини тарқатиб келганлиги аниқланди.

Диншунослик экспертизасининг ҳулосаларига кўра мазкур аудио ва видео файллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги маълум бўлди.

Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатган мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими   

Изоҳ билдириш