42268

Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтмоқда

Ўзбекистон 19 июнь 10:00 419

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бошқа бинога кўчиб ўтмоқда. Бу ҳақида вазирлик расмий хабарида айтилади.

«Ташқи ишлар вазирлигининг бошқа бинога кўчиб ўтиши муносабати билан ТИВнинг интернетдаги расмий манбаларида узилишлар бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.

ТИВ, хусусан, ўз веб-саҳифаси, Facebook’даги саҳифаси, YouTube’даги каналида узилишлар кузатилиши ҳақида интернет манбалари меҳмонлари ва ОАВлар вакилларини огоҳлантирди.

 

Изоҳ билдириш