33916

Сурхондарёда Афғонистон фуқароси катта миқдордаги гиёҳванд модда билан ушланди

Ўзбекистон 12 март 16:39 228

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, 2018 йилнинг 10 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан Миллий гвардия ва МХХ Чегара қўшинлари ҳамкорлигида ўтказилган кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди.

Натижада, Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси 1983 йилда туғилган Муҳаммадсодиқ Рўзигелди ўғли Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан 20 кг. 342 гр. опий гиёҳвандлик воситасини контрабанда йўли билан олиб ўтганлиги аниқланган.

Муҳаммадсодиқ Рўзигелди ўғли ноқонуний йўл билан олиб ўтилган опий гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинган. Хозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш