44055

Сурхондарёда 7 киши вафот этган даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Ўзбекистон 6 июль 13:27 900

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 5 июль куни Шўрчи туманида яшовчи 58-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси М.Қ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Дарбанд-Бойсун-Шўрчи-Элбаён” йўлининг 55-км.да ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Оқкамар маҳалласида яшовчи Й.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабрларга кўра, натижада иккала“Нексия” автомашинасининг ҳайдовчилари ва 1 нафар йўловчи Ш.Х.лар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, автомашиналларда бўлган қолган 7 нафар йўловчилари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар.

 

Изоҳ билдириш