49007

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари ҳам ишдан олинди

Ўзбекистон 9 ноябрь 10:05 890

Аввалроқ, Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёда йиғилиш ўтказгани, Сурхондарё вилоят прокурори Ўктам Саидов лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнини Денов тумани ҳокими Улуғбек Бердиқобилович Қосимов эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Охунов ҳам лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтган йиғилишда маълум қилинган.

Вилоят ҳокими ўринбосари Улуғбек Охунов ва вилоят прокурори Ўктам Саидовнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Изоҳ билдириш