42215

«Спарк»да пиёда аёлни уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

Ўзбекистон 18 июнь 14:24 433
Фото: Asr.Uz

16 июнь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида номаълум ҳайдовчи давлат рақами аниқланмаган “Спарк” автомашинасини Катта Хирмонтепа кўчасида ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чилонзор туманида яшовчи Н.И. исмли аёлни уриб юбориб, ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, фуқаро олган жароҳатлари сабаб Н.И. касалхонага ётқизилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Ҳурматли фуқаролар, агар кимда-ким ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган ёки ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон маълумотга эга бўлса, зудлик билан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришингиз сўралади.

Унутманг, бу орқали сиз жиноятга жазо муқаррар эканлигига ўз ҳиссангизни қўшиш билан бирга, ўзингиз ва яқинларингизни ана шундай қайғули воқеалардан асраган бўласиз, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш