26231

Собиқ ҳоким пойтахт туманларининг бирига янги ҳоким этиб тайинланди

Ўзбекистон 12 декабрь 10:21 1 406

Олмазор туманининг собиқ ҳокими Баҳодир Ғойибназаров Шайхонтоҳур туманига янги ҳоким этиб тайинланди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Туманнинг аввалги ҳокими Одилхон Рустамов ноябрь ойида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари бўлгач, лавозим бўш қолаётганди.

Бу лавозимни вақтинчалик Шуҳрат Содиқов эгаллаб турганди. Энди у ҳокимнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.

Баҳодир Ғойибназаров 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини, 2005 йилда эса Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

Баҳодир Ғойибназаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шу йилнинг апрелида Олмазор тумани ҳокимлигидан озод этилган эди.

Изоҳ билдириш