41047

Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Долзарб | Ўзбекистон 4 июнь 17:34 4 987
Фото: zakovat.uz

Аҳмаджон Отажонов президент давлат маслаҳатчисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Рашид Қодиров имкон топиб уни бир неча йилга қамаб юборган. Бу ҳақда Кун.уз шоир Муҳаммад Исмоил`га асосланиб хабар тарқатди.

«Сабаби, Аҳмаджон Отажонов ўз вақтида Рашид Қодировни қаттиқ танқид қилиб чиққан эди. Танқид қилинишига сабаб, Рашид Қодиров Хоразм ва Самарқанд, Андижон вилоятларида кўп йиллар хоким бўлиб ишлаган Бектош Раҳимовнинг куёви эди.

Гдлян Бектош Раҳимовни пахта иши бўйича ноҳақдан ноҳақ қамаб юборгач, Рашид Қодиров Бектош Раҳимовнинг қизини учта боласи билан кўчага ҳайдаб юборган ва мени бундай хотиним, мени бундай болаларим йўқ деб, Гдлянни олдида ўзини оқлаган ва прокуратура ишидаги ўз мавқеини, ўз пушти камаридан бўлган болаларини хор қилиш эвазига сақлаб қолган эди.

Аҳмаджон Отажонов унинг мана шу хиёнаткорлигини танқид қилгани учун, кейинчалик Рашид Қодиров ўз амалидан фойдаланиб, амалини суиистеъмол қилиб, туҳмат билан уни тўрт йилга қамаб юборган, Аҳмаджон Отажонов унинг касрига тўрт йил оғир жазо муддатини ўтаб қайтган эди.

Аҳмаджон Отажонов бир кун ҳақиқат қарор топишига ишонди, умидини йўқотмади. У ҳаётининг кейинги йигирма тўрт йили мобайнида бир марта ҳаж, етти марта умра сафарини амалга оширди, қанчалик қийинчиликларга дуч келмасин, бир сафар бўлсин намоз ўқишдан тўхтамади. Худодан яхши кунлар келишини ёлвориб сўради, элу юрт олдида юзи ёруғ бўлишини интизорлик билан кутди. Каъбатиллони олдида ҳам ҳақиқат қарор топишини Оллоҳ таолодан сўради. Бугун мана ўша кунлар келди. Худонинг марҳамати, қолаверса Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳақиқатпарварлиги сабаб Ўзбекистон Олий судининг қарори билан Аҳмаджон Отажонов тўлиқ оқланди, етказилган моддий ва маънавий зарар учун бир неча млн сўм атрофида товон пули тўланадиган бўлди», – дея ёзади Муҳаммад Исмоил.

Изоҳ билдириш