44459

Сизни “1091” эшитади ва муаммоингизни ҳал қилади

Ўзбекистон 12 июль 11:20 1 232

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Бешарик туман жамияти ижро аппарати томонидан Бешкапа кишлогида яшовчи фукаро Акмалжон Шерматовнинг Федерацияни 1091 – ягона “Ишонч телефони” рақамига қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Истеъмолчи ўз мурожаатида туман газ идораси томонидан аҳолига, жумладан ўзи яшаб келаётган ҳудуддаги хонадонларга суюлтирилган газ етказиб беришдаги узилишлардан норозилигини билдириб, истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишини сўраганди.

Мурожаат газ таъминоти ҳудудий филиалининг Бешариқ туман участкаси аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида, ҳозирги кунда ташкилий-техник сабабларга кўра, аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш 60-70 кунда амалга оширилаётганлиги натижасида газ баллонларини аҳолига етказиб бериш муддатлари узайтирилганлиги, бу ҳолатнинг ўз-ўзидан аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани қайд қилинди.

Масъулларга суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этиш, аҳоли – суюлтирилган газ истеъмолчилари мурожаатларига эътиборли бўлиш, шартнома шартларига риоя этиш каби ҳолатлар ҳам таъминотчи ҳам истеъмолчилар муносабатларини фақат яхшилашгагина хизмат килиши тушунтирилди. Ўрганиш давомида А.Шерматов яшаш ҳудуди тўлик суюлтирилган газ билан таъминланди. Мурожаати ижобий ҳал этилганлигидан миннатдор бўлган мурожаат муаллифи ходимларга ўз ташаккурини билдирди.

Улуғбек Жураев

Изоҳ билдириш