36940

Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали аввалги жойига қайтарилади

Ўзбекистон 24 апрель 15:36 1 087

Бир вақтлар Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройи майдонида қад кўтариб турган Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали яна шу майдонга қайтарилади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг «Его величество Человек» романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» киноси тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади. Асраб олинган болалар орасида рус, беларус, молдаван, яҳудий, латиш, татар, қозоқ миллатларига мансуб болалар бўлган.

2018 йилнинг 23 апрель куни “Истиқлол” санъат саройи майдонида реконстркция ишлари бошлаб юборилди. Тез кунларда Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал ушбу майдонда қад кўтаради.

Халқлар Дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳрининг кўркига-кўрк қўшиб янада чиройини очади. Пойтахтимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини бирдамликка, дўстликка ва бир оила бўлиб яшашга дават қилади.

Изоҳ билдириш