40029

Шодиёр Абдувахидович вазир ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон 25 май 15:54 666
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати

Кеча Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин, вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб Маматқулов Шодиёр Абдувахидович тайинланди.

Шодиёр Маматқулов 2008 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт Университетининг бакалавриатини, 2011 йил эса Банк-молия Академиясининг магистратурасини битирган.

Шодиёр Маматқулов иш фаолиятини 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг агросаноат мажмуаси қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий таҳлили ва молиявий бошқаруви бўлими иқтисодчиси сифатида бошлаган, кейинчалик бош иқтисодчи, бўлим ва бошқарма бошлиғи сифатида фаолият олиб броган. 2017 йил эса у Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг давлат харидларини назорат қилиш бўлим бошлиғи этиб тайинланди, кейинроқ эса Лойиҳалар ва импорт шартномаларини экспертизадан ўтказиш маркази техник иншоотлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари Арипов Қахрамон Турсунович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан бўшатилган.

Изоҳ билдириш