49031

“Шодиёна” савдо мажмуасида рўй берган ходиса юзасидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди

Ўзбекистон 12 ноябрь 8:47 873

2018 йилнинг май ойи ўрталарида жамоат жойи ҳисобланган Самарқанд шаҳар “Шодиёна” савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган 46-сонли савдо дўкони олдида, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан дўкон олдидан ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.Х. орқа томонидан келишиб, бош қисмига челак кийдиришгач, Ш.А. уни қўли билан бир марта уриб йиқитгач, ҳодиса жойидан қочиб кетишгани аниқланган.

Ушбу ҳолат, Ш.А.нинг таниши А.М. томонидан ўзининг “Samsung” русумли телефон аппарати ёрдамида видео тасвирга олинган ва 2018 йил 06 ноябрь куни Д.Б.томонидан “Instagram”ижтимоий интернет тармоғи орқали тарқатилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2018 йил 10 ноябрь куни Ш.А., А.М., Д.Б. ва Р. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “д” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди, Ш.А. ва А. М. ушланган.

Жиноят иши юзасидан ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.

Изоҳ билдириш