42520

Шерзод Шерматов халқ таълими вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон 21 июнь 8:49 517

Инновацион ривожлантириш вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Шерзод Шерматов Улуғбек Иноятовнинг ўрнига Халқ таълими вазири этиб тайинланди. Бу ҳақида «Gazeta.uz» Ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Иноятов 2013 йилдан буён Халқ таълими вазири вазифасида ишлаб келаётган эди. Янги вазир ва унинг ўринбосарлари жамоага бугун таништирилиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш