21379

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга сафар қилиш санаси маълум бўлди

Ўзбекистон 23 октябрь 9:41 442

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25—27 октябрь кунлари ташриф билан Туркияда бўлади. Туркия иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, ташриф Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан амалга оширилади.

Туркия Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи доирасида 26 октябрь куни Истанбулда Ўзбекистон—Туркия бизнес-форуми ўтказилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев октябрь ойида Туркияга сафар қилиши 2017 йил августида маълум бўлган эди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мазкур ташриф икки мамлакат ўртасидаги «бугунги кундаги муносабатларимизни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этишига» ишонч билдирган эди.

Изоҳ билдириш