Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23-24 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф уюштириши кутилмоқда.
Маълумотга кўра, айни вақтда вилоят ҳудудида ташрифга тайёргарлик кўрилмоқда, йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитлари билан танишади. Шавкат Мирзиёев одатга кўра маҳаллий аҳоли билан мулоқот ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, шунингдек, Фарғона вилоятининг туманларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради.