36602

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон 20 апрель 15:15 167
Фото: president.uz

Бугун, 20 апрел куни Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги барча соҳаларда стратегик шериклик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун ўзаро мамнуният қайд этилди.

19 апрел куни Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг ишга туширилиши катта аҳамиятга эга бўлиб, Марказий Осиёдаги энг йирик мажмуалардан бири саналади, деб хабар беради Кремл матбуот хизмати.

«ЛУКОИЛ» Россия компанияси иштирокида қурилган мазкур юқори технологияли корхонанинг фаолияти Ўзбекистонда нефт-газ саноатининг самарали ривожланишига ёрдам беради.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари келгусидаги олий даражадаги мулоқот режаларини муҳокама қилишди.

Изоҳ билдириш