24439

Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистоннинг биринчи ҳоними Корея Республикасида тантанали кутиб олинди (видео)

Ўзбекистон 22 ноябрь 12:33 1 139
Фото: ASR.UZ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Мун Жэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига етиб борди.

Сеул аэропортида давлатимиз раҳбари ва унинг рафиқасини Корея Республикасининг Бош вазир ўринбосари, Стратегия ва молия вазири Ким Даэ-Ёнг кутиб олди.

Ўзбекистон Президентининг ташрифи шарафига Сеул халқаро аэропортида  икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Кутиб олиш маросимидан сўнг  Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.


Изоҳ билдириш